Uz | Ru

ХАЛҚАРО ЁЗГИ МАКТАБ

20 август 2019


Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати ходими Еркебаев Сапарғали Турабекович, тош кўчкини ва улар билан боғлиқ  ходисаларни ўрганиш бўйича Йиллик Халқаро Ёзги мактабда жорий йилнинг 3-18 август кунлари, Қирғизстон Республикасида, Кокомерен дарёси хавзасида, кўчкиларни ўрганиш бўйича 106-2 Халқаро дастур (IPL) лойиҳаси доирасида ва Халқаро кўчки  Консорциуми (ICL) ва ЮНЕСКО кўмагида иштирок этди. Хар йили ўтказиладиган Халқаро Ёзги мактабда: Англия, Германия, Белгия, Словакия, Хиндистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой каби 11 та яқин ва узоқ хориж мамлакатлардан 21 нафар иштирокчи қатнашиб, ўзаро билимлари ва тажрибалари билан алмашиб, ўз ҳудуди хақида сўзлаб беришди.
Қирғизстондаги Кокомерен дарёси водийсидаги кўчкилар ва улар билан боғлиқ ходисалар бўйича Ёзги мактабнинг асосий мақсади, иштирокчиларни, йирик тоғ массивлари катастрофик тарзда, ёриқларида вайрон бўлиши,  туб жинсларнинг турли хил марфологик кўчкиси турлари, уларнинг ички тузилишини аниқлаш учун фойдаланиладиган асосий усуллар билан таништиришдан иборат бўлди.