Uz | Ru

ТУРИЗМ-2019

11 сентябр 2019


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, 2019 йилда Ўздавгеолқўмнинг тизим ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида жамоавий саёҳатларни ташкил қилиш режа-жадвалига асосан Давлат кузатиш хизматининг ҳудудий кузатиш станциялари ходимлари учун Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларининг қўхна ва тарихий  ҳудудларига саёхат уюштирилди, шулардан бири Сурхондарё кузатиш станциясининг ходимлари тарихий обидаларни зиёрат қилиш мақсадида саёхатга чиқдилар.Тарихий обидаларимиздан бири - Сангардак Шаршараси.
Азалдан табиат ўз гўзаллиги ва таровати билан инсонларни мафтун этиб келган. Унинг бетакрор ва ажиб фусункорлиги кўзларни қувнатиб, дилларга ҳузур бахш этади.
Самарканд кузатиш станциясининг ходимлари Самарқанд шаҳарининг тарихий обидаларини зиёрат қилиш мақсадида саёҳатга чиқдилар.
Салкам 3000 йиллик тарихга эга бўлган ва ҳамиша навқирон Самарқанд мустақиллик йилларида янада обод ва кўркам бўлди. Унинг қайси бир гўшасига назар солманг, улкан яратувчилик ва бунёдкорлик ишларига кўзингиз тушади. Жумладан, ҳудудда сақланган ва халқимиз томонидан асрлар давомида эъзозланиб келинаётган археологик ёдгорликлар ва меъморий обидаларга ҳам қайтадан жон бахш этилди. Уларнинг барчаси таъмирланиб, баъзилари янгидан бунёд қилинди.
Шахрисабз – форс тилидан “яшил шахар” деган маънони англатади, Самарқанддан  90 км жанубида, Хисор ва зарафшон оралиғида, Аксу ва Танхоз дарёларнинг бирлашмасида жойлашган. Дунёнинг энг қадимги шаҳарларидан бири, баъзи маълумотларга кўра бу ердаги қадимий шахарлар эрамиздан аввалги 1700 - йиллардан мавжуд. 
Республикамизда сақланган ва халқимиз томонидан асрлар давомида эъзозланиб келинаётган археологик ёдгорликлар ва меъморий обидаларга ҳам қайтадан жон бахш этилди. Уларнинг барчаси таъмирланиб, баъзилари янгидан бунёд қилинди. Бугун нафақат халқимиз, балки дунё жамоатчилиги келиб кўрса, маънавий озиқланса арзийдиган муқаддас қадамжоларга айлантирилди.