Uz | Ru

КУЗАТУВ ИШЛАРИ

15 сентябр 2019


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 мартдаги 2-сонли баёни  ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 13-14 сентябр кунлари, Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўлининг кўчки хавфи мавжуд участкаларида кузатув ишлари олиб борилди. Кузатув давомида хавфсизликни таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, куз қиш мавсумида режалаштирилаётган ишлар ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги тегишли тавсиялар тақдим этилди.