Uz | Ru

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

2 октябр, 15:08


“Экзоген геологик жараёнлар намоён бўлиш хавфининг долзарблиги ва барқарор бошқаришни кучайтиришда фан ва амалиётнинг аҳамияти” I ҳалқаро илмий-техник конференцияга бағишланган матбуот анжумани 
МАТБУОТ ХАБАРИ Соат 1100 да, 02 октябрь 2019 й
I-ҳалқаро илмий-техник конференция “Экзоген геологик жараёнлар намоён бўлиш хавфининг долзарблиги ва барқарор бошқаришни кучайтиришда фан ва амалиётнинг аҳамияти” мавзуида 2019 йил 10 октябрда Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февральдаги 133-ф сонли фармойиши ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳайьатининг 2019 йил 9 сентябрдаги 30 – сон Ҳайъат қарорларига мувофиқ ўтказилади.

Анжуманнинг мақсади
турли ҳил табиий ва техноген хавфли геологик жараёнларни аниқлашда илмий ва ишлаб чиқариш муассасаларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш, муҳандис-геологик, гидрогеологик ва геоэкологик тадқиқотларнинг ютуқлари ва замонавий муаммоларини муҳокама қилиш, уларнинг ечимини инновацион техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда ҳал этиш масалаларига қаратилган.

Анжуман Ўзбекистоннинг 60 йиллик кўчкилар ҳизматига баҳишланган юбилей тадбирлари доирасида ўтказилмоқда.
Анжумандa Корея, Япония, Исроил, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон ва Тожикистондан келган ҳорижий ва 175 дан ортиқ маҳаллий экспертлар, шунингдек, Ўзбекистондаги таьлим муассасалари ва турли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари иштирок этади.
Анжуманда илмий маьрузаларнинг тезисларини анжуман материалларига чоп этиш учун юборган корхоналар, илмий – тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртларининг геология факультетлари талабалари кенг қатнашадилар. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси корхоналари мутахассислари фаол иштирок этадилар.
Анжуман ялпи мажлис доирасида ва учта секция билан олиб борилади ва уларда қуйидагилар кўриб чиқилади.
1. Табиий ўзгаришлар ва техноген омиллар таьсирининг кучайиши таьсири остида табиий ҳавф ва ҳатарларни баҳолаш.
2. Замонавий дала усуллари ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда хавфли геологик жараёнларни моделлаштириш муаммолари.
3. Тоғли ҳудудларда йирик муҳандислик ва кон иншоатларини қуриш олдидан экзоген геологик жараёнларнинг шаклланишига ёғингарчилик ва зилзилаларнинг биргаликдаги таьсири баҳолаш.