Uz | Ru

СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

30 сентябр, 17:42


Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизматининг 2019 йилда ёшларга оид сиёсатни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастурида белгиланган Олий таълим муассасалари талабалари учун "Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги" мавзусидаги семинар-тренинг жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети "Кончилик иши" факультети 1-босқич талабалари билан ўтказилди. Ушбу семинар корхонанинг Мехнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича бош мутахассис Ш.Шоназаров ҳамда Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси Ш.Холжигитов бошчилигида ўтказилди.
Семинар-тренинг давомида талабаларга геология қидирув ва кончилик иши давомида дала ишларини бажаришда хавфсизлик қоидалари, меҳнат муҳофазаси ва кўрсатиладиган биринчи ёрдам тўғрисида маълумотлар берилиб, уларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.