Uz | Ru

I- ҳалқаро илмий-техник конференция

10 октябр, 10:54


I - ҳалқаро илмий-техник конференция “Экзоген геологик жараёнлар намоён бўлиш хавфининг долзарблиги ва барқарор бошқаришни кучайтиришда фан ва амалиётнинг аҳамияти” мавзусида  Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тассарруфидаги Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати томонидан ўз ишини бошлади.
Анжуманнинг мақсади турли ҳил табиий ва теҳноген хавфли геологик жараёнларни аниқлашда илмий ва ишлаб чиқариш муассасаларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш, муҳандис-геологик, гидрогеологик ва геоэкологик тадқиқотларнинг ютуқлари ва замонавий муаммоларини муҳокама қилиш, уларнинг ечимини инновацион техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда ҳал этиш масалаларига қаратилган.


Анжумандa Корея, Япония, Исроил, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон ва Тожикистондан келган ҳорижий ва 175 дан ортиқ маҳаллий экспертлар, шунингдек, Ўзбекистондаги таьлим муассасалари ва турли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари иштирок этмоқда.
Анжуман ялпи мажлис доирасида ва учта секция билан олиб бориляпти ва уларда қуйидагилар кўриб чиқилмоқда.
1. Табиий ўзгаришлар ва техноген омиллар таьсирининг кучайиши таьсири остида табиий ҳавф ва ҳатарларни баҳолаш.
2. Замонавий дала усуллари ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда хавфли геологик жараёнларни моделлаштириш муаммолари.
3. Тоғли ҳудудларда йирик муҳандислик ва кон иншоатларини қуриш олдидан экзоген геологик жараёнларнинг шаклланишига ёғингарчилик ва зилзилаларнинг биргаликдаги таьсири баҳолаш.
Ўзбекистон Республикаси мутахассислари томонидан тақдим этилган маьрузаларда тоғли ҳудудларда йирик муҳандислик ва тоғ-кон тузилмаларини қуришда экзоген геологик жараёнларни ўрганиш бўйича гидрогеологик муҳандис-геологик ва геоэкологик тадқиқотлар ютуқлари акс эттирилган.
Анжуманнинг амалий аҳамияти муҳандислик геологияси, гидрогеология ва геоэкология соҳасидаги фаолият олиб бораётган кўплаб мутахассисларга, шунингдек, экзоген геологик жараёнларин ўрганишда ўқитувчилар ва талабаларга қаратилган.