Uz | Ru

ФВВ МАТБУОТ АНЖУМАНИ

14 октябр, 18:24


Жорий йилнинг 14-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Фавкулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжумани Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш кунига бағишланди.
Мазкур анжуманда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Узгидромет маркази, Давлат геология ва минерал ресурслар қумитаси хамда Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Инсон манфаати, унинг қадр-қиммати, саломатлиги ва ҳавфсизилигини таъминлаш кундалик хаётимизда долзарб, устувор ва муҳим ўринни эгаллайди.
Инсон ҳаётининг ривожланиш тариҳи табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар ва хавфли табиий ходисалар билан боғлиқдир. Турли ҳил фавқулодда вазиятлар одамларнинг қурбон бўлиши, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етиши, жиддий моддий талофатлар келтириб чиқариши ҳамда одамлар хаёт фаолияти шароитини издан чиқаришига олиб келади.
Ушбу йуналишда асосий эътибор фавқулодда вазиятлар содир бўлганда унинг оқибатларини тугатиш эмас, балки фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш, яъни олдиндан ўтказилиб фавкулодда вазиятлар руй бериши хавфини имкон кадар камайтиришга, бундай вазиятлар руй берган такдирда эса, одамлар соғлиғини сақлаш, атроф муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талофатлар миқдорини камайтиришга қаратилмоқда.
Инсон-табиат-жамият ўртасидаги мувозанатни фақат қонун ва инсон хаётининг устуворлиги, кенг кўламли изланишлар олиб борилиши, соҳа йуналишида ишлаб чиқилган Давлат дастурлари ва чора-тадбирларни тулақонли бажарилиши асосида сақлаш мумкин.
Ушбу тадбирларни самарали ташкил этиш, Фавкулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва харакат қилиш давлат тизимига кирувчи хар бир тузилма, хизматлар мутахассисларининг сохавий меъёрий-хукукий мажбуриятларини мукаммал билиши, малакасинн доимо ошириб бориши, юклатилган вазифаларини ўз вақтида сифатли бажаришларини тақазо этади.